19 Апрел 2022 йил 820

Қўқонда оғу савдосига чек қўйилди

Қўқон шаҳри. 15 апрель куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Т.Хўқандий мавзеси 152-сонли кўп қаватли уй олдида фуқаро Қ.И. “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 750.000 сўм эвазига сотаётганида далилий ашё билан қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар!Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: