Қоидабузарлик фожеага сабаб бўлди
Фарғона тумани. 2020 йил 25 март куни соат 09:30 ларда Марғилон шаҳрида яшовчи Ф.Ф. бошқарувида бўлган “Lassetti” русумли автомашинасида Фарғона тумани Ўрташўра м.ф.й. ҳудудида харакатланиб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Қўштепа туманида яшовчи К.Х. бошқарувидаги “Neхia” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган. Оқибатда “Neхia” русумли автомашина йўловчиси М.Б. воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқа фуқаролар ҳаётига зомин бўлишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати