17 Август 2022 йил 463

Қидирувдаги шахслар қўлга олинди

Россия Федерациясида хизмат сафарида бўлган Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ЎМИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида, Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Н исмли аёлни Санкт-Петербург шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ 1-Минтақавий ҳудуд 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган У.Н.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech