8 Июн 2023 йил
446
Қидирувдаги шахслар қўлга олинди
Россия Федерациясида хизмат сафарида бўлган Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ Қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган К.Д исмли аёлни Москва шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ходимлари ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган О.О.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати