22 Феврал 2023 йил
437
Қидирувдаги шахслар қўлга тушди
Фарғона шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Д.Б.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ, ҲПБ ва Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган И.Т.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати