29 Июн 2022 йил
459
Қидирувдаги шахслар қўлга олинди
28 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.А.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмида (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган И.М.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати