30 Ноябр 2022 йил
433
Қидирувдаги шахслар қўлга олинди
Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ Қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ю.Д.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ Қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.М.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати