13 Декабр 2022 йил 383

Қидирувдаги шахслар қўлга тушди

Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ “Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш” бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.С.ни қўлга олишди.

Бешариқ тумани ИИБ ЖҚБ ва бошқарма ЙҲХБ ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.А.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech