4 Январ 2023 йил
475
Қидирувдаги шахслар қўлга тушди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари Фарғона вилояти ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ж.М.ни қўлга олишди.
Қўқон шаҳар ИИБ ТҚКБ ва пробация бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими
томонидан қидирув эълон қилинган П.М.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати