18 Феврал 2023 йил 822

Қидирувдаги шахслар қўлга тушди

Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ 2-Минтақавий ҳудуд 2-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Д.Н.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Тошлоқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган С.Ё.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech