3 Феврал 2023 йил 396

Қидирувдаги шахслар қўлга тушди

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ТҚКБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган О.М.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ 2-Минтақавий ҳудуд 2-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Р.Ж.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech