Қидирувдаги шахслар қўлга олинди
Марғилон шаҳар ИИБ МваФРБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисмларида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Р.С.ни қўлга олишди.
Фарғона вилояти ИИБ МваФРБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Х.ни қўлга олишди.
Қува тумани ИИБ ТЭҚКБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган И.Б.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати