26 Май 2022 йил 373

Қидирувдаги шахслар қўлга тушди

 

25 май куни ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бошқармаси ва Тошлоқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган М.М.ни қўлга олишди.

Шунингдек, вилоят ИИБ ЖҚБ “Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш” бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмида (туҳмат) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган М.М.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech