26 Май 2023 йил
384
Қидирувдаги шахслар қўлга олинди
Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ Тероризмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.З.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қувасой шаҳар ИИБ ЖҚБ ва Пробация бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган С.Р.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати