1 Апрел 2023 йил 361

Қидирувдаги эркак ва аёл қўлга тушди

Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ Қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисмида (Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Р.Г исмли аёлни қўлга олишди.

Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.С.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech