Қидирувдаги аёл ва эркак қўлга олинди
Қўқон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган З.А.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ Қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмида (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Н исмли аёлни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати