31 Март 2023 йил 363

Қидирувдаги 2 нафар шахслар қўлга тушди

Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ Қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.Б.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Риштон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисмида (фохишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган З.Х.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech