12 Апрел 2022 йил 423

Қидирувдаги шахслар қўлга олинди

11 апрель куни Бағдод тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисмида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Б.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ “Қоррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш” бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Қувасой шаҳар, Қўчқорчи МФЙ ҳудудида яшаган Қ.И.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech