1 Июл 2023 йил 348

Қидирувдаги эркак ва аёл қўлга тушди

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисмида (Ҳақорат қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан қидирув эълон қилинган К.Д исмли аёлни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисмида (Безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган Ш.М.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech