2 Ноябр 2022 йил 431

Қассобхонадан пул ўғирлаган шахс фош бўлди

 

Бувайда тумани. Қ.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 октябрь куни номаълум шахс, Олтинқўрғон қишлоғида жойлашган қассобхонасига ғайриқонуний равишда кириб, қассобхонадаги ёғоч қутида сақланаётган 850.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.Н содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech