Фарғона шаҳрида қассобхонадан 100 кг мол гўштини ўғирлаган шахслар фош бўлди
Фарғона шаҳар. Фуқаро Ж.Д 2023 йилнинг 25 февраль кунидан 26 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс Марғилон кўчасида жойлашган қассобхонасига ғайриқонуний равишда кириб, қассобхонада бўлган 100 кг мол гўшти маҳсулотларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.Ш ва Т.Э.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланишган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати