Қарор мазмун-моҳияти пухта ўрганилмоқда
Фарғона шаҳар ИИО ФМБ мажлислар залида вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.
Қарорнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, мазкур ҳужжат билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланди.
Бундан ташқари, ушбу қарор билан ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисидаги низом, ички ишлар органларида кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг Йўл харитаси ҳам тасдиқланди.
Йиғилишда ушбу муҳим ва тарихий ҳужжатлар соҳа ривожини янги босқичга кўтариши қайд этилиб, барча ходимлар уни ўқиб, ўрганиши кераклиги тушунтирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати