Қарор мазмун-моҳияти пухта ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли қарори мазмун-моҳияти айни пайтда вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўқиб ўрганилмоқда.
Жумладан, вилоят ИИБ ЖХХ ППХ батальони маърифат залида вилоят ички ишлар бошқармасининг турли соҳавий хизматлари, хусусан, концелярия бошлиқлари, мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи, котибият, навбатчилик қисми ҳамда моддий техника ва хўжалик таъминоти хизмати ходимлари иштирокида ана шундай ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, мазкур қарор соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарадиган тарихий ва муҳим ҳужжат эканлигини таъкидладилар.
Эътиборлиси шундаки, қарор билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланди.
Янги кодексни барча ходимлар ўқиб-ўрганиши ва унга сўзсиз амал қилиши кераклиги алоҳида қайд этилди.
Тадбир давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.