ҚАРОР ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелда қабул қилинган “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сон қарорига асосан автомобиль йўлларида инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳар қандай ҳодисалардан кафолатли ҳимоя қилишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилган.
Хусусан қарорда туман (шаҳар) ҳокимликларига ўз ҳудудларидаги автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди.
Маҳаллий ҳокимликлар томонидан дастурий-техник воситалар ўрнатилагидан бўлса, уларда қайд этилган қоидабузарликлар учун жарима суммасининг 30 фоизи бевосита туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилади ҳамда ушбу маблағлар йўл ҳаракатини рақамлаштириш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, йўл-патруль хизмати ходимларининг қўшимча штатларини киритишга сарфланади.
Қарорда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини ўрганиш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Фаррухбек Ўсаров ҳамда ЙҲХБ бошилиғи майор Тоҳир Чиналиевлар Қўқон шаҳри, Ўзбекистон, Фурқат ҳамда Бешариқ туманларида бўлиб, ҳокимлар, ички ишлар бўлими бошлиқлари ҳамда автомобил йўлларига алоқадор тегишли ташкилотларнинг мутасадди раҳбари билан мулоқот ўтказди.
Мулоқот жараёнида келгусида йўлларга махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш бўйича амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати