31 Май 2022 йил 547

Қалбаки пулга "ЗИЛ" олмоқчи бўлган шаҳс қўлга олинди

Марғилон шаҳри. Қўштепа тумани, Халқобод МФЙда яшовчи Р.Ғ туманинг Обод кўчасида яшовчи Х.Х нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасини 10.000 АҚШ долларига сотишига ёрдам беришини ва автомашинасига харидор топганлигини айтиб, унга мазкур харидор берган 10.000 АҚШ долларини берган вақтида ушбу пуллар қалбаки эканлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур холат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ хузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 168-моддаси  3-қисми. “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech