9 Октябр 2021 йил 645

Қўқон шаҳрида қалбаки пул ишлаб чиқарган шахс аниқланди

Қўқон шаҳри. 07 июль куни О.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 июнь куни номаълум шахс Фурқат кўчасида жойлашган деҳқон бозорига келиб, нарҳи 100.000 сўмлик тарвуз-қовун маҳсулотларини сотиб олиб, 100 АҚШ долларли купюрадаги қалбаки пулни бериб, 950.000 сўм қайтим олиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Суд кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, 1 дона 100 АҚШ доллари купюрадаги пуллар полиграфик усулда нусха кўчириб кўпайтирувчи рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ  ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech