15 Январ 2022 йил
477
Учкўприк туманида фуқаронинг пулларини танишига етказишда ёрдам беришини айтиб, алдаган шахс жавобгарликка тортилди
Учкўприк тумани. 2022 йилнинг 08 январь куни М.А исмли шахс фуқаро М.М.нинг ишончига кириб, Учкўприк туманидан Фарғона шаҳридаги танишига 23.500.000 сўм пулларни етказишда ёрдам беришини айтиб олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати