24 Август 2022 йил 411

Пул алмаштирмоқчи бўлган шахс фирибгарга чув тушди

 

Фарғона шаҳар.Фуқаро Я.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 21 май куни номаълум шахс шаҳар марказида ишончига кириб, 3.500.000 сўм пулларини 100.000 сўмлик купюрага алмаштириб беришини айтиб, алмаштириш вақтида 900.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Н содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech