17 Феврал 2022 йил 435

Психотроп моддаларни сотаётган шахс қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 15 февраль куни Қўқон шаҳар ИИБ, ДХХ ва Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Ю.А яшаш хонадони олдида қонунга хилоф равишда жами 17 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” ёзувли психатроп моддаларини махсус харидорга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш, сотиш, ўтказиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech