Камомадни яшириш мақсадида “ёлғон хабар” берган 1-ХБЕТ ишқибози
Қувасой шаҳар. Фуқаро Ҳ.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 30 март куни номаълум шахс Х.Олимжон маҳалла ҳудудида жойлашган компьютер хизмати сервисида ишлашини айтиб хизмат кўрсатиши учун хизмат ҳаққини пластик картасига ўтказиб беришини айтиб тегишли банк томонидан берилган пластик картасида бўлган жами 552.750 сўм пулларини ечиб олганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғона вилояти ИИБ ТҚХБ ходимлари ва Қувасой шаҳар ИИБ ЖҚБ ҳодимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, фуқаро Ҳ.Ж ўзи ишлаб келаётган пайнет шахобчасига тегишли бўлган 552.750 сўм пулларни 1-ХВЕТ иловаси орқали ишлатиб юбориб, пайнетдаги камомадни яшириш мақсадида ИИБга мурожаат қилиб, ёлғон хабар берганлиги аниқланиб, жиноят иши бўйича Ҳ.Ж Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати