Тошлоқ туманида профилактик тадбирлар изчил давом этмоқда
Тошлоқ туманида ўтказилаётган тезкор профилактик тадбирлар доирасида ички ишлар органлари томонидан қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Пробация хизмати назоратида турган шахслар билан Пробация бўлими бошлиғи иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Учрашувларда назоратдаги шахсларга қонунбузарлик йўлига кириб қолмаслик, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда жамиятда муносиб ўрин эгаллаш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Шу куни пробация назоратидаги шахслар учун меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда 3 нафар маҳкумнинг бандлиги таъминланди.
Таъкидлаш жоизки, бундай профилактик тадбирлар ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларни соғлом ҳаётга йўналтириш ва жамиятда тинчлик-осойишталикни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати