Фарғона туманида тезкор-криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилди
Туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан
маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли
вакиллари ва маҳалла фаоллари билан содир этилаётган жиноятларни муҳокама
қилиниб, келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича “Хавфсиз
маҳалла-хавфсиз хонадон” тамойили асосида маҳалла фаоллари билан жиноятларни олдини
олиш, уларга қарши курашиш юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Фуқаролар ўзларига тегишли мол-мулкларини
кўчаларда қаровсиз ва назоратсиз қолдирмасликлари,
далаларда ташлаб кетишаётган чорва ҳайвонларини тунги вақтда яшаш
хонадонларига олиб келиб қўйишлари ёки ўша ерда қоровуллаб назорат қилишлари,
фирибгарлик турларининг пластик билан боғлиқ ҳолатлари ошиб бораётганлиги
сабабли пластик карта рақамлари ва кодларини бегона шахсларга бермасликликлари акс ҳолда ушбу турдаги жиноятдан жабрланувчи
бўлиб қолишлари тўғрисида огоҳлантирилди.
Тадбир давомида профилактика инспекторлари
томонидан фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар ўрганилиб, ўз вақтида назортга олиниб қонуний тартибда ижобий ҳал этилди, ҳамда
тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Тадбир давомида профилактика инспекторлари
томонидан “алоҳида тоифадаги шахслар билан фуқаробай
ишлаш” махсус комплекс тезкор-профилактик тадбири давомида 94 нафар тоифадаги
шахслар, жумладан муқаддам судланган, профилактик ҳисобда ва пробация
ҳисобида турган, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланган,
гиёҳвандлик ва спиртли ичимликка ружу қўйганлар, ғайриижтимоий хулқ- атворга
эга ёшлар ва шаръий никоҳда яшовчи оилалар билан жиноятчиликни олдини олиш
бўйича суҳбатлашиб ўтилди.
Туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни
олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар давомида, ҳудудларни кириш-чиқиш
жойларига видеокузатув камераларини ўрнатиш ва уларни профилактика инспектори хизмат хонасига интеграция
қилиш ва рақамлаштириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Кунлик амалга оширилган ишлар давомида 2 нафар
ёнида ўткир тиғли жисмларни очиқ холда олиб юрган фуқароларга Ўз. Рес. МЖтКнинг 185 прим 2-модда 1-қисми билан хужжатлар
расмийлаштирилиб қонуний чора кўришлик учун ЖИБ
Фарғона туман судига юборилди ҳамда 60 нафар фуқарога содир этган хуқуқбузарлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари бўйича маъмурий баённомалар
расмийлаштирилди.
Шулардан: Ўз. Рес. МЖтК нинг 183-моддаси бўйича 7 та, 185-моддаси бўйича 2 та, 187-моддаси
бўйича 16 та , 47-моддаси бўйича 3 та, 161-моддаси бўйича 2 та, Ўз. Рес. МЖтК нинг
бошқа моддалар бўйича 30 та.
Тадбирлар
жойларда давом этмоқда.
Фарғона
вилояти ИИБ Ахборот хизмати