20 Август 2025 йил 512

Фарғона шаҳрида профилактик тадбирлар амалга оширилди

Фарғона вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, Патруль-пост хизмати масъуллари ҳамда маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда  Шакарқишлоқ маҳалласида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш мақсадида қатор профилактик тадбирлар ўтказилди. 

Тадбирда содир этилган ўғрилик жинояти муҳокамаси ўтказилиб, иштирокчиларга жиноятнинг оқибатлари, унга қарши курашиш чоралари ҳамда бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳар бир фуқаронинг масъулияти ҳақида тушунтиришлар берилди. 

Тадбирлар давомида “Қўриқлаш” хизматига уланиш тартиблари, ушбу хизматнинг имкониятлари ва афзалликлари, жумладан, замонавий сигнализация ускуналари, техник хизмат кўрсатиш ва тўлов имкониятлари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, оғир тоифага кирувчи ҳудудда келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech