Профилактика инспекторлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди
Вилоят ИИБ, “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Фарғона вилояти бўлими ҳамда одам савдосига карши кураш бўйича кичик комиссия аъзолари ҳамкорлигида "Зиёрат" меҳмонхонаси конференция залида профилактика инспекторлари учун семинар-тренинг ўтказилди.
“Одам савдоси устидан жиноий жавобгарликни кучайтиришда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларининг роли” мавзусидаги ушбу семинар республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Фарғона вилоят бўлими томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг салоҳиятини ошириш орқали одам савдоси учун жиноий жавобгарликка тортишни мустаҳкамлаш” номли лойиҳа доирасида ташкил этилди.
Тадбирда бевосита вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши кураш бўлими ходимлари, профилактика инспекторлари иштирок этиб, мавзу юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.
Хусусан, одам савдоси жиноятининг олдини олишда профилактика инспекторлари ва кенг жамоатчилик ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш борасида устувор вазифалар белгилаб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати