Профилактика инспекторлари иштирокида ўтказилаётган ўқув машғулотлари вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 23 май кунидаги “Туман (шаҳар) ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини янада ошириш бўйича ўқув йиғинларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғи асосида 18 июль кунидан 30 июль кунига қадар Шарқий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисм базасида профилактика инспекторлари учун ўқув курслари ташкил этилмоқда.
Амалий ўқув машғулотларига вилоят ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, вилоят прокуратураси, миллий гвардия бошқармаси, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, ҳудудий ички ишлар органлари ва соҳавий хизматларнинг малакали мутахассислари жалб этилган.
Куни кеча вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, полковник Файзулло Ортиқбоев ҳамда Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, подполковник Фарруҳбек Ўсаровлар ўқув машғулотларининг қандай бораётганлигини ўрганиб, яратилган шароитларни кўздан кечирдилар.
Бошқарма раҳбарлари ўқув курсларига жалб этилган ходимлар билан суҳбатлашиб, касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарликни янада ошириш бўйича зарур тавсиялар беришди.
Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати