Марғилон шаҳрида пробация назорати остидаги хотин-қизлар билан учрашув ўтказилди
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор А. Икрамовнинг 99-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлими раҳбарияти томонидан жиноят содир этиб, пробация назоратида турувчи хотин-қизлар билан учрашув-мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда иштирокчиларга белгиланган чеклов ва мажбуриятларга риоя этиш, қайта жиноят содир этмасликнинг аҳамияти, ҳуқуқий масъулият масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, хотин-қизларнинг шахсий муаммолари, уларни қийнаётган ижтимоий ва маиший масалалар ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинди.
Мазкур мулоқот хотин-қизларни ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва уларга ҳуқуқий ҳамда маънавий кўмак беришда муҳим қадам бўлди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати