29 Апрел 2022 йил
429
Пробация ҳисобида турувчи шахс жазо ўташдан бўйин товлади
Қўштепа тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “и,м” бандлари билан 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган Р.В жазо ўташдан бўйин товлаб келаётганлиги сабабли 27 апрель куни жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан Жиноят кодексининг 481-моддаси тартибида ўталмай қолган 2 йил 8 ой 28 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати