24 Октябр 2022 йил 366

Пробация ҳисобида турган шахслар муддатидан олдин озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Риштон тумани суди биносида сайёр суд бўлиб ўтди. Унда Риштон тумани Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳисобида туган шахслар иштирок этишди.

Суд жараёнида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўташ давомида ҳақиқатдан ҳам меҳнатга халол муносабатда бўлган, жазо ўташнинг тартиб-қоидаларига риоя қилган, тузалиш йўлига ўтган, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ амал қилганликлари учун Риштон тумани ИИБ бошлиғининг тақдимномасига асосан турли муддатларга ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазолари тайинланган 13 нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазо муддатларидан олдин шартли равишда озод қилинди.

Аксинча, жазодан ўзига тўғри хулоса чиқармаган, суд томонидан тайинланган чекловларга амал қилмаган 2 нафар шахснинг жазо тури оғирроқ жазо турига алмаштирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech