25 Феврал 2025 йил 4283

Пробация бўлими ҳисобида турган назоратдаги шахслар учун тиббий кўрик ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Фарғона ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими, шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда Фарғона шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими хамкорлигида Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ Пробация бўлими ҳисобида турган назоратдаги шахслар учун тиббий кўрик ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. 

Тиббий кўрик доирасида малакали шифокорлар томонидан назоратдаги шахслар чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтказилиб, касалликларни олдиндан аниқлаш ҳамда профилактик чоралар кўриш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, махсус тиббий маслаҳатлар ва бепул дори воситалари тақдим этилди.

Бундан ташқари, Меҳнат ярмаркада ишсиз назоратдаги шахслар учун янги иш ўринлари тақдим этиш ва уларни иш билан таъминлаш мақсадида ўтказилди. Ярмаркада турли корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, нвазоратдаги шахсларга бўш иш ўринлари ва бандликка оид имкониятлар ҳақида маълумотлар беришди. Шу билан бирга, касб-ҳунар ўргатиш курслари ва тадбиркорликни ривожлантиришга оид таклифлар тақдим қилинди ҳамда 2 нафар назоратдаги шахс ишга жойлаштирилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад, пробация нозоратида турган шахсларни иштимоий мослаштириш, улар томонидан келгусида содир этилиши мумкун бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарлик олдини олиш.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech