Фойдаланишга берилган ерни сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди
2022 йил 18 июль куни, Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи номига фуқаро М.У ариза билан мурожаат қилиб, унда Чимён қишлоғи ҳудудида жойлашган боғдорчилик йўналишидаги 49 йил муддатга шартнома асосида фойдалинишга берилган 5 гектарлик боғдорчилик йўналишидаги боғдорчилик фермер хўжалиги ер майдонидан 60 сотихини “С” исмли шахс эгалик ҳуқуқисиз, ҳеч қандай ҳужжатларсиз 7.000 (етти минг) АҚШ долларига сотишини маълум қилганлигини билдириб, “С” исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Мазкур ариза юзасидан, жорий йилнинг 18 июль куни Фарғона вилояти Прокуратураси ҳамда Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “С” нинг укаси Р.Д Чимён маҳалла ҳудудида аризачи М.У.дан кимёвий ишлов берилган 7 000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан ўзаро келишиб 6300 АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати