29 Январ 2020 йил 1268

Фарғонада тиббиёт ходимига нисбатан етказилган тан жароҳати бўйича интернет тармоқларида тарқалган мақола юзасидан.

Жорий йилнинг 28 январь куни Фарғона шаҳридаги 2-сонли оилавий поликлиникада жанжал келиб чиққан.

Фарғона шаҳрида яшовчи 47 ёшли У.А. ва унинг қизи 27 ёшли Г.А.лар поликлиникада рентген кўригидан ўтиш вақтида навбат талашиб, ҳамширалар 47 ёшли М.Т. ва 39 ёшли М.М.лар билан ўзаро жанжаллашиб қолишган. Натижада У.А. қўллари билан ҳамшира М.Т.нинг юзига уриб тан жароҳати етказган.

Дастлабки тиббий маълумотномага кўра, М.Т. “енгил” тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech