“Play Station” ўйин аппаратларини ўғирлаган шахслар қўлга тушди
Қўқон шаҳар.Т.Ғ ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 23 июнь куни номаълум шахс, А.Чархий кўчаси кўп қаватли уйнинг ертўласида жойлашган “Play Station” ўйингоҳига кириш эшиги қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, ўйингоҳда бўлган умумий нархи 12.000.000 сўмлик 3 дона “Play Station” ўйин аппаратлари ва 12 дона пультларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни фуқаро Я.Э ва Р.С содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати