27 Октябр 2022 йил
378
Пластик картадан пул ўғирлаган шахс фош бўлди
Бағдод тумани.С.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 11 октябрь куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига рухсатсиз кириб, сездирмасдан пластик картаси ҳисобида бўлган 1.600.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб ечиб олганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.И содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати