10 Декабр 2022 йил 442

Пластик картадан пул ўғирлаган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳар. Д.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 23 сентябрь куни, номаълум шахс унга тегишли банк томонидан берилган пластик картасига рухсатсиз кириб, жабрланувчига сездирмасдан пластик карта ҳисобида бўлган 2.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Ш исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech