20 Август 2022 йил 518

Пластик картадан компьютер ёрдамида пул ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳар.Фуқаро Т.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 26 июль куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасида бўлган жами 4.000.000 сўм пулларини компьютер ёрдамида ўзига сездирмай ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни С.С содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech