Бешариқ туманида пластик картадан алдов йўли билан 5.448.000 сўм пулларини қўлга киритган шахс фош бўлди
Бешариқ тумани. Фуқаро Р.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 10 февраль куни номаълум шахс ижтимоий тармоқнинг телеграм канали орқали онлайн микроқарз олиб беришини айтиб тегишли банк томонидан берилган пластик картаси махфий кодини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 5.448.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни К.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати