13 Декабр 2022 йил
406
Пластик картадан 3.185.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар. М.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 26 июнь куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасида бўлган жами 3.185.000 сўм пулларни ечиб олганлиги маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Б.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати