Пластик картадаги пулларни яширин равишда ечиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Ёзёвон тумани. 2022 йилнинг 29 март куни номаълум шахс Ёзёвон тумани, Қоратепа МФЙда яшовчи У.З исмли фуқарога телефон қилиб, ишончига кириб, унга тегишли пластик карта ҳисобида бўлган 6.060.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан ечиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи А.Ж. исмли шахс содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.
Ҳурматли фуқаролар!
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.