Пластик карта рақами ва махфий кодини бегонага берманг!
Фарғона шаҳри. 12 февраль куни М.Х исмли аёл ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, номаълум шахс телеграмм ижтимоий тармоғи орқали арзон нархда кийим-кечакларни сотишини айтиб, алдов йўли билан пластик карта рақами ва махфий кодини олиб, пластик картасидаги 700.000 сўм пулларни бошқа пластик картага ўтказиш орқали қўлга киритганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.О. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати