Пластик карта ҳисобидан алдов йўли билан пул ечиб олган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳар.Фуқаро Э.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 05 февраль куни номаълум шахс телеграм ижтимоий тармоғи орқали ишончига кириб, унинг тегишли банк томонидан берилган пластик картасининг хос рақамини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 4.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ж.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати